Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Негрейранинг ўғли "Барселона" унга ҳакамларни кузатиб бориш учун пул тўлаганини тан олди

Баҳо:
+ | -

Техник ҳакамлар қўмитаси собиқ вице-президенти Хосе Мария Энрикес Негрейранинг ўғли Хавьер Энрикес Ромеро IRS'га "Барселона" унга деярли ҳар ҳафта ҳакамлар бригадаларини ўйинларни бошқариш учун Барселонага кузатиб қўйиши учун пул тўлаганини тан олди, деб хабар берди El Confidential.

Манбага кўра, Ромеро компанияларидан бири Soccercam SL солиқ идорасига ушбу ва бошқа шунга ўхшаш хизматлар билан боғлиқ 96 604,49 евро миқдоридаги харажатларни тақдим этган. Энрикес Ромеронинг таъкидлашича, "Барса"дан олинган бу маблағ ҳакамларга ҳамроҳлик қилиш учун овқат, машина ижараси, жамоат транспорти ва меҳмондўстлик учун сарфланган.

Шундай қилиб, Негрейранинг ўғли "Барселона"дан олган пулининг ҳеч бўлмаганда бир қисми каталонияликларнинг ўйинларини бошқарган ҳакамларга кетганини тан олди.

15 февраль куни “Барселона” ўша пайтда Испания Қироллик футбол федерацияси ҳакамлар техник қўмитаси вице-президенти лавозимида ишлаган Негреирага тегишли DASNIL 95 компаниясига 1,4 миллион евро тўлагани хабар қилинганди.

Киритилди: 23:55, 21.04.2023.
Ўқилди: 2438 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан яна бир футболчи сотиб олишни сўради [5107]

Холанд «Реал»нинг икки юлдузи билан бир жамоада тўп суришни истамаяпти [4489]

«Реал» қимматбаҳо ярим ҳимоячини сотиб олиш учун ўз юлдузларидан бирини сотишга мажбур бўлади [4390]

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3392]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [2911]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [2682]

Истеъфо ва ўлим билан таҳдид: Жанубий Корея бош мураббийи сабаб аэропортда хавфсизлик чоралари кучайтирилди [2353]

«Қани кўрамиз, энди ким норози бўларкин» — «Реал» Моуриньони нега қайтаргани маълум бўлди [1875]

Родри операция қилинади [1862]

ЖЧ-2026. Бразилия қўшимча вақтдаги гол эвазига Японияни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди [1795]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик