Кириш Регистрация

Виталий Левченко: Юқори ўринларда бораётганимиз тасодиф эмас

Баҳо:
+ | -

Суперлига 7-тури доирасида сафарда “Бухоро” билан дуранг ўйнаган “Нефтчи” клуби бош мураббийи Виталий Левченко дуранг қониқтирмагани ва рақиб ўйинини муҳокама қилмаслиги, Бақоевнинг услуби ва “Нефтчи” юқори ўринлар учун курашаётганини ҳақида фикр билдирди.

“Рақиб ҳозир мусобақада пастроқда бораётгани боис, бугун ҳужумкор ўйнашлари ва олдинга ташланишини билардик. Буни жадвалдаги ўринлари тақозо этарди. Рақибга жарима майдончамиз ичида имкон бермаслик керак эди. Якунда икки очко йўқотдик.

Бугун биз ғалаба қозонишни мақсад қилган эдик. Дуранг қониқтирмайди. Уч очко учун ўйнадик. Турнир жадвалидаги ўрнимиздан келиб чиқиб айтишим мумкинки, шунчаки тасодиф туфайли юқори ўринларда бормаяпмиз. Демак, биз юқори ўринлар учун курашмоқдамиз.

Бақоейвнинг жамоалари ўйин услубини биламан. Унинг жамоалари курашларга бой ўйин кўрсатади. Одатда жуда агрессив ва вертикал футбол ўйнашади. Бугун ҳам айнан шундай ўйин кутган эдик. Аммо, натижа бундай кўриниш олишини кутмаган эдик”, – деди Левченко.

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 07:32, 22.04.2023.
Ўқилди: 945 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7190]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3501]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3296]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3058]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2237]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2198]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2110]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2097]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2028]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2008]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик