Туриннинг "Ювентус" клуби янги спорт директори қидиришда давом этмоқда. Журналист Николо Шкиранинг сўзларига кўра, “кекса синьора” раҳбарияти “Наполи”дан Кристиан Жиунтолига кўз тикиб турибди. Ёзда "Ювентус" италияликни ўз сафига қўшишга ҳаракат қилади.
Бу жараёнга Жиунтолининг "Наполи" билан шартномаси тугашига атиги бир йил қолгани ҳам ёрдам бериши мумкин. "Ювентус" Кристианни клубдаги 8 йиллик фаолиятидан сўнг неаполликларни тарк этишга кўндириш устида ишламоқда.
Федерико Черубини бунгача "Ювентус"нинг спорт директори эди. Аввалги раҳбарият бир неча ой олдин жанжал туфайли тарқатиб юборилган эди.