Мадриднинг “Атлетико” клуби бош мураббийи Диего Симеоне Нидерландия терма жамоаси сафида март ойи охирида жароҳат олган ҳужумчи Мемфис Депайнинг сафга қайтиши ҳақидаги тахминлари билан ўртоқлашди.
“Шифокорлар унга қачон яна машғулотларга киришиши ҳақида бизга хабар беришади. Мемфис ҳали умумий гуруҳ билан шуғулланмаган. Умид қиламизки, Депай майдонга қайтса, ҳужумда бизга муҳим фазилатларни қўшиб беради”, - деди Симеоне матбуот анжуманида.
Депай Испания чемпионатининг жорий мавсумида "Атлетико Мадрид" сафида учта гол урди. Нидерландиялик футболчи январь ойида Диего Симеоне жамоасига "Барселона"дан келиб қўшилган эди.