Микель Артета "Манчестер Сити"ни мағлуб этиш имкониятини интиқлик билан кутмоқда.
"Арсенал" АПЛда кетма-кет уч марта дуранг ўйнади (кеча - "Саутгемптон" билан 3:3). "Манчестер Сити" "Арсенал"дан 5 очкога ортда қолмоқда, лекин Пеп Гвардиола жамоасининг захирасида иккита ўйин бор.
Клублар 26 апрель куни Манчестерда учрашади.
- Бу ўйинни интизорлик билан кутяпман. Бу сиз ўйнашни хоҳлаган ўйинлар. Ҳамма нарса хавф остида бўлганда, ғалаба қозониши керак. Биз бунга тайёрланамиз.
- Мағлубият "Арсенал"нинг 2004 йилдан бери биринчи марта Премьер-лига чемпионлигига умидини йўқ қилиши мумкин. Яхши мавсумни ажойиб мавсумга айлантириш учун сизга ғалаба керакми?
- Ҳа, мен бунга қўшиламан. Шубҳасиз, биз учун вазифа энди янада қийинроқ, аммо биз ҳаракат қилишимиз керак.
- "Арсенал"нинг "Сити"ни мағлуб этишига ишончингиз комилми?
- Ишонаман. Жума куни кўрганим учун раҳмат. Бу менинг футболчиларим қай даражада савияни намойиш эта олиши, оғир шароитда қийин рақибга қарши қандай ўйнай олишига яққол мисол бўлди.
Бу жамоанинг характери ақл бовар қилмайди ва биз қайта-қайта уриниб кўришимиз керак", - деди “Арсенал” бош мураббийи.