Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

Элита ҳавосини соғинган клублардан қандай интригалар кутамиз?

Баҳо:
+ | -

Тахминан бир ярим ойдан кейин Европанинг барча бешта топ лигасида мавсум якунланади. Иккинчи дивизиондан қайси жамоалар олий лигага чиқишини аллақачон аниқлаб олишингиз мумкин.

Англия, Чемпионшип

Турнирда икки даврали тизимда ўйнайдиган 24 та клуб иштирок этади. Иккита кучли жамоа тўғридан-тўғри Премьер-лигага йўл олади ва учинчи йўлланма тақдири плей-оффда ҳал бўлади. Унда мавсумни учинчидан олтинчигача якунлаган клублар иштирок этади. Ҳозирча биринчи олтита клуб қуйидагича кўриниш олган:

«Бёрнли» — 92 очко (42 ўйин);
«Шеффилд Юнайтед» — 82 очко (42 ўйин);
«Лутон Таун» — 75 очко (43 ўйин);
«Мидлсбро» — 74 очко (43 ўйин);
«Миллуолл» — 65 очко (43 ўйин);
«Блэкберн» — 64 очко (42 ўйин).

«Бёрнли» аллақачон юқори ўринни эгаллаган. Венсан Компани жамоаси энг кам мағлубиятга учраган (иккита) ва энг кўп гол урган (80та). Яқин келажакда «Шеффилд» элитага қайтишини эълон қилади. Бунинг учун энди еттинчи поғонани эгаллаб турган «Вест Бромвич»ни мағлуб этиши кифоя. «Бёрнли» 2022 йилдан бери, «Шеффилд» 2021 йилдан бери АПЛда ўйнамайди.
«Лутон Таун» албатта плей-оффда ўйнайди, жуда тез орада Майкл Кэррик бошчилигидаги «Мидлсбро» бу ҳуқуқни қўлга киритади. Бу ерда юқори зичлик вужудга келган - бешинчи жамоа 11-дан атиги уч очко билан ажралиб турибди. 

Испания, Сегунда

Испания иккинчи дивизионида 22 та жамоа бор. Энг яхши икки ўрин тўғридан-тўғри элит дивизионга йўл олади, кейинги тўрттаси эса плей-оффнинг сўнгги йўлланмаси учун ўйнайди. Турнир тугашига олти тур қолди ва бешта клуб тўғридан-тўғри кўтарилиш учун кураш олиб боради.

«Эйбар» - 65 очко (36 та ўйин);
«Гранада» - 64 очко (36 ўйин);
«Лас-Пальмас» – 62 очко (36 та ўйин);
«Алавес» - 62 очко (36 та ўйин);
«Леванте» - 61 очко (36 ўйин);
«Альбасете» - 55 очко (36 ўйин).

«Эйбар» дарвозасини Зинедин Зиданнинг ўғли - Лука ҳимоя қилмоқда. «Гранада»ни «Реал» ва «Наполи»нинг собиқ футболчиси Хосе Кальехон бошқаради. «Леванте» жамоаси таркибида мушак жароҳати туфайли деярли бутун мавсумни ўтказиб юборган жаҳон чемпиони Шкодран Мустафи бор. У ерда «Валенсия» ва «Тоттенхэм»нинг собиқ ҳужумчиси Роберто Сольдадо ҳам тўп тепади.

«Лас-Пальмас»да мавсум охирида жуда қийин тақвим юзага келган. Уни қуйидаги рақиблар: «Леванте», «Эйбар» ва «Алавес» кутмоқда. Сўнгги турда «Лас-Пальмас» еттинчи ўринда бораётган «Картагена» билан ўйнайди. «Алавес»нинг тақвими ҳам қийин - уни «Леванте», «Гранада», «Альбасете» ва «Лас-Пальмас» билан ўйинлар кутмоқда.

Германия, Иккинчи Бундеслига

Турнирда 18 та жамоа иштирок этади. Иккита кучли клуб элит дивизионга тўғридан-тўғри йўлланма олади, учинчиси эса Биринчи Бундеслиганинг 16-жамоаси билан плей-офф ўйинларини ўтказади. Олдинда олти тур қолганда учта клуб тўғридан-тўғри кўтарилиш учун курашмоқда. Муайян сценарийда яна учта жамоа курашга қўшилиши мумкин, аммо ҳозирча бунга ишониш қийин.

«Дармштадт» — 58 очко (28 ўйин);
«Хайденхайм» — 54 очко (28 ўйин);
«Гамбург» — 53 очко (28 ўйин);
«Фортуна» — 47 очко (28 ўйин);
«Санкт-Паули» — 47 очко (28 ўйин);
«Падерборн» — 46 очко (28 ўйин)

«Гамбург» Иккинчи Бундеслигада бешинчи мавсумини ўтказмоқда. Аввалги йилларда Германия шимолидан келган жамоага очиғи, омад кулиб боқмаганди. У уч марта мавсумни тўртинчи қаторда якунлади ва бир йил олдин «Герта»га (1:0, 0:2) ютқазди. 

Италия Б серияси

Италия иккинчи дивизионида 20 та жамоа бор. Иккита кучли клуб элит дивизионга тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритади, кейинги олти жамоа эса учинчи йўлланма учун курашади. Жадвалдан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, «Фрозиноне» ва «Женоа» яқин вақт ичида А Серияга қайтишади.

«Фрозиноне» — 67 очко (33 ўйин);
«Дженоа» — 63 очко (33 ўйин);
«Бари» — 57 очко (33 ўйин);
«Зюйдтироль» — 52 очко (33 ўйин);
«Кальяри» — 48 очко (33 ўйин);
«Парма» — 48 очко (33 ўйин);
«Пиза» — 46 очко (33 ўйин);
«Реджина» — 46 очко (33 ўйин)

«Фрозиноне» 2019 йилдан бери А Серияда ўйнамайди ва ҳозирда жаҳон чемпиони Фабио Гроссо томонидан бошқарилади. Пешқадам учинчи ўриндан 10 очколик фарқ билан олдинда. Бироқ «Фрозиноне» сўнгги пайтларда яхши ўйнамаяпти – бешта учрашувда битта ғалаба қозонган. «Женоа»да ҳам А Серияга қайтиш учун яхши имконият бор. Жаҳон чемпиони Альберто Жилардино жамоаси икки ярим ойдан бери мағлубиятга учрамади. Унинг таркибига А Серия тажрибасига эга бўлган бир нечта футболчилар киради: Доменико Кришито, Милан Бадель, Кевин Стротман ва Стефано Стураро.

«Кальяри» - юқорига кўтарилиш учун яна бир қизиқ даъвогар бўлиб турибди. 2023 йил бошидан тажрибали Клаудио Раньери ушбу жамоа бош мураббийи лавозимини эгаллади. 71 ёшли мураббий қўл остида «Кальяри» 14 та ўйин ўтказиб, бор-йўғи битта мағлубият аламини тотиб кўрди. Жамоанинг энг яхши тўпурари Жанлука Лападула бир вақтлар «Милан»да ўйнаган. Ҳозирча «Парма»да 45 ёшли дарвозабон Жанлуижи Буффон тўп тепмоқда ва жамоа плей-офф зонасида турибди.

Франция, Лига 2

2022/2023 йилги мавсумда Франциянинг иккинчи дивизионида 20 та жамоа иштирок этди. Бироқ, фақат иккита клуб юқорига кўтарилади. Сабаби, янги мавсумда Лига 1да 20 та эмас, 18 та клуб иштирок этади. Энг ёмон тўртта жамоа элит дивизионни тарк этади ва уларнинг ўрнига Лига 2нинг иккита жамоаси келади.Турнир тугашига етти тур қолди ва биринчи қаторни «Гавр» эгаллаб турибди.

«Гавр» — 64 очко (31 ўйин);
«Бордо» — 56 очко (31 ўйин);
«Метц» — 55 очко (31 ўйин);
«Сошо» — 52 очко (31 ўйин);
«Бастия» — 51 очко (31 ўйин);
«Кан» — 49 очко (31 ўйин).

«Гавр» 2009 йилдан бери элит дивизионда иштирок этмайди. Ўшандан бери жамоа мунтазам равишда Лига 2 да ўйнади, лекин ҳеч қачон тўртинчи ўриндан юқорига кўтарилмаган (2015/2016 ва 2017/2018). «Гавр» охирги марта Лига 1 да ўйнаганида «Бордо» Франция чемпионига айланганди. Шундан сўнг клуб кучли учликка ҳам кира олмади ва ўтган мавсум элита дивизионини тарк этди. Ҳозир жамоа қайтиш учун ҳамма нарсани қилмоқда, бироқ унинг бир нечта жиддий рақиблари бор.

Киритилди: 19:20, 22.04.2023.
Ўқилди: 1262 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.