«Челси» келаси мавсум учун ҳамон бош мураббий изламоқда.
Манбага кўра, Лондон клуби «Селтик» устози Анге Постекоглуни бу лавозимга тайинлаш масаласини кўриб чиқмоқда.
Ўтган мавсумда у Шотландия чемпионлигини қўлга киритган бўлса, бу мавсумда ҳам жамоаси 1-ўринни эгаллаб турибди.
Бироқ лондонликларнинг янги мураббийи лавозимига Маурисио Почеттино фаворит ҳисобланади.