Италия чемпионатининг навбатдаги, ўттиз биринчи турида “Лацио” ўз майдонида кутилмаганда “Торино”га имкониятни бой бериб қўйди. Рим клубининг бразилиялик футболчиси Фелипе Андерсоннинг фикрича, унинг жамоаси сўнгги ўйинда яхшироқ ўйнаши мумкин эди.
"Албатта, бундан ҳам яхшироқ ўйнаш мумкин эди. Биз хато қилдик. Энди бизни "Интер" ва "Милан" билан энг муҳим ўйинлар кутмоқда", - дея бразилиялик ҳужумчининг сўзларини келтиради cittaceleste.it.
Кейинги турда “Лацио” “Интер” билан ўйнайди.