"Вест Хэм" ёзда мураббий алмаштириши кутилмоқда. Хабарларга кўра, Лондон клуби раҳбарияти Дэвид Мойесни ким билан алмаштиришни билади. Унга кўра, "Байер Леверкузен" устози Хаби Алонсо "болғачилар"ни бошқариши мумкин.
Айни дамда "Вест Хэм" АПЛда қолиш учун курашмоқда. Агарда жамоа бу ишни эплай олса, у ҳолда собиқ "Реал" юлдузи олиб келинади.