Кириш Регистрация

Денис Бушуев: «Ҳали имконият бор ва жамоа билан вазиятни тўғирлашга имкониятимиз етади»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 7-турида ўз майдонида «Навбаҳор»га мағлуб бўлган «Турон» клуби бош мураббий Денис Бушуев мағлубият сабаблари ва ўзбек футболи савияси ҳақидаги саволларга жавоб берди.

«Биринчи тайм биз кутгандек кечди, аммо иккинчи таймдаги индивидуал хатоларимиз мағлубиятга сабаб бўлди дейиш мумкин. Оддий вазиятларда қўпол хатога йўл қўйдик. Бундай рақиб хатоларни кечирмайди. Ҳали имконият бор ва жамоа билан вазиятни тўғирлашга имкониятимиз етади», - деди Бушуев.

«Бугун учрашув олдидан ўтказилган чигалёзди машғулот вақтида майдонга тушиши керак бўлган ҳужумчимиз жароҳат олиб сафдан чиқди. Унинг ўрнига бошқа футболчини танлаш учун 10 дақиқа вақтимиз бор эди. Таркибнинг бундай кўриниш олишининг сабаби шу».

«Майдонга туширилмаган ва захирада қолган футболчилар ҳақида гаплашишни ёқтирмайман. Майдонга тушганлар ҳақида гаплашсак тўғрироқ бўларди. Ким баҳсга тайёр бўлса ўша ўйнади. Футбол қоидаси шундай. Машғулотларда ким қандай ишлаётгани ва қандай ҳолатда эканлиги билинади. Шундан келиб чиқиб таркиб танланади».

«Ҳар қандай четдан келадиган мутахассис борган жойидаги футбол ҳақида тасаввурга эга бўлади. Мен ҳам Ўзбекистон футболи ҳақида етарлича тасаввурга эгаман. Миржалол Қосимов Россияда ўйнаган пайтлари майдонда футболчиларга тўп олиб бериб турардим. Ўзбекистонда иқтидорли футболчилар етарлича бўлган. Қолаверса, ёшлар ўртасидаги мусобақаларни кузатдим ва бу мамлакат футболи кучайганини билдим».

Манба: pfl.uz
Киритилди: 22:37, 23.04.2023.
Ўқилди: 1029 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7197]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3506]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3303]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3062]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2253]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2198]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2118]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2112]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2031]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2015]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик