"Порту" ҳимоячиси Пепе жамоа билан шартномасини узайтирди, деб хабар беради клуб матбуот хизмати.
Ҳимоячининг аввалги шартномаси мавсум охирида якунига етар эди. Пепенинг янги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Февраль ойида у 40 ёшга тўлди.
Пепе жорий мавсумда “Порту” сафида барча турнирларда 28 та ўйинда майдонга тушди.