Каталониянинг «Барселона» клубининг янги яримҳимоячиси Александр Сонг янги жамоадоши Лионел Месси ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Месси билан бир жамоада тўп суриш худдики, лотереядан ютуқ ютиб олишдек катта гап. Бу ҳаммага ҳам насиб этавермайди», дейди Сонг.
Шунингдек, Сонг 7 октябрь куни бўлиб ўтадиган «Эль-Классико»га ҳам таёр эканини таъкидлаб ўтди.
«Мен классикога тайёрман. Илгари Роналдуга қарши АПЛда ўйнашга улгурганман. Футбол ўйнашни энди бошлаганим йўқ. Мен аллақачон «Арсенал» сафида 200та ўйинда майдонга тушиб бўлганман», дея Сонгнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда испан матбуоти.