Каталониянинг «Барселона» клуби ҳужумчиси Алексис Санчес ўзининг жамоадаги роли, келажакдаги режалари борасида фикрлари билан ўртоқлашди.
«Мухлислар ҳали энг яхши Алексис Санчесни кўришгани йўқ. Мен ҳозирча ўзимга 10 баллик тизимда 5 балл қўйган бўлардим. Мен бунданда юксакроқ футбол кўрсата оламан. Танқидларни тўғри қабул қиламан. Чунки улар мени янада кучлироқ бўлишга ундайди».
«Барселона» сафига қўшилиш — футбол ўйнашни бошқаттан ўрганишдек гап. Мен ҳозир айнан шу иш билан машғулман. Ечиниш хонасидаги муносабатларда мен жуда бахтиёрман. лекин бу ерга футбол ўйнаш учун келганман. Ечиниш хонасида латифа айтиш учун эмас», дея Санчеснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Испания нашрлари.