«Реал Мадрид» ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария ўзининг кучли футболчи сифатида шаклланишида Жозе Моуриньонинг ҳиссаси катта эканлини таъкидлаб ўтди. 2010 йилда «Бенфика»дан мадридликлар сафига келиб қўшилган футболчи яқинда ўз шартномасини 2018 йилгача узайтирганди.
«Жаҳон чемпионати бўлаётган пайтда бир куни менга Моуриньо «Реал Мадрид»га кел, деди. Мен мундиалда ўзим кутганимдай юқори саъвиядаги ўйин билан қатнаша олмаётгандим. Лекин у мени Мадридга чорлади. Бу ерда нимагаки эришган бўлсам, ҳаммасига Моуриньо сабабчи. Мен ундан миннатдорман ва ҳар бир ўйинда бор кучим билан ўйнаб унинг ишончини оқлашга ҳаракатқиламан».
«Моуриньонинг берган маслаҳатлари туфайли ўйинчи сифатида ҳам, шахс сифатида ҳам анча ўзгардим. «Реал»да ўйнаш ёш боланинг ушалмайдиган орзусидай гап. Шундай экан мен бу ердалигимдан ва узоқ муддатли янги шартнома тузганимдан жуда ҳам хурсандман», дейди Ди Мария.