"Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонг нима учун "Атлетико"га қарши 78 дақиқа ўйнаганини тушунтирди. Эслатиб ўтамиз, "кўк-анорранглилар" кеча ўз майдонида "матрасчилар"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этганди.
"Мен умумий гуруҳ билан биринчи машғулотимни фақат сешанба куни ўтказдим, шунинг учун бир вақтнинг ўзида 90 дақиқа ўйнаш жуда кўп бўларди. Биз "Атлетико" устидан муҳим ғалабага эришдик. Асосий ўйинчилар жароҳат олганида, жамоа натижа борасида секинлашиши ажабланарли эмас" - деди де Йонг ўйиндан кейинги интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Де Йонг аввалроқ жароҳати туфайли бир неча ҳафта майдонга тушмаган эди.