"Наполи" бош мураббийи Лучано Спаллетти А Серияда Туриннинг "Ювентус" клубига қарши сафар учрашуви натижаларидан мамнун бўлди.
Иккинчи бўлимга қўшиб берилган вақтида Жакомо Распадори томонидан киритилган гол эвазига "Наполи" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
"Ювентус"га қарши ўйин менга ёққани ҳақида китоб ёзишим мумкин. Йигитлар Чемпионлар лигасидан чиқиб кетган сўнгги уч кун ичида ажойиб характер ва реакция кўрсатишди" - деди Спаллетти ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.
1990 йилдан бери чемпионатдаги илк ғалабаси учун "Наполи" қолган 7 турда атиги 5 очко тўплаши керак.