Якшанба куни "Тоттенхэм" АПЛ доирасида "Ньюкасл" меҳмони бўлиб, 1:6 ҳисобида мағлуб бўлди.
Лондон клуби раҳбариятида бу натижадан сўнг Кристиан Стеллини жамоанинг вақтинчалик мураббийлигидан истеъфога чиқариш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар бермоқда.
Стеллини март ойи охирида Антонио Конте истеъфога чиққанидан кейин вақтинчалик "Тоттенхэм"ни қабул қилиб олди. Бироқ жамоанинг натижалари яхшиланмади ва "шпорлар" Чемпионлар лигасига йўлланма берадиган ўриндан қуруқ қолиш хавфи остида қолди.
Манбага кўра, ҳозирда Стеллинига ёрдам бераётган Райан Мейсон "Тоттенхэм"нинг янги вақтинчалик мураббийи бўлиши мумкин.