"Барселона" марказий ҳимоячиси Андреас Кристенсен Испания чемпионати доирасида кейинги ҳафта охирида бўлиб ўтадиган "Бетис"га қарши ўйинда майдонга қайтиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Хави Мигель ижтимоий тармоқларда хабар берди.
Қайд этилишича, Кристенсен “Райо Валекано”га қарши ўйинни ўтказиб юборади. "Барселона" мураббийлар штаби футболчининг соғлиғини хавф остига қўймоқчи эмас.













