Ҳужумкор ярим ҳимоячи Алессандро Диаманти 2022/2023 йилги мавсум охирида фаолиятини якунлайди. Бу ҳақда италиялик футболчининг ўзи маълум қилди.
Диаманти май ойи бошида 40 ёшга тўлади. Фаолияти давомида у кўплаб клубларда, жумладан, "Ливорно", "Болонья" ва "Вест Хэм"да ўйнаган.
Алессандро Диаманти Италия терма жамоаси сафида 17 та ўйин ўтказган. Уларда футболчи битта гол урди - Конфедерациялар кубоги - 2013да Уругвай дарвозасига.
"Мен 100 соврин соҳиби эмасман, лекин мен ўзимни севишини ҳис қилган футболчиман", деди Диаманти.













