Ўзбекистон ёшлар (U19) терма жамоаси шу йилнинг ноябрь ойида БААда бўлиб ўтадиган қитъа чемпионатида иштирок этади.
| Баҳо: |
+ | -
|
Ўзбекистон ёшлар (U19) терма жамоаси шу йилнинг ноябрь ойида БААда бўлиб ўтадиган қитъа чемпионатида иштирок этади.

Ўзбекистон ёшлар (U19) терма жамоаси шу йилнинг ноябрь ойида БААда бўлиб ўтадиган қитъа чемпионатида иштирок этади. Аҳмаджон Мусаев олдига 2013 йилда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига (мезбон — Туркия) чиқиш вазифаси қўйилган. Бунинг учун жамоа Осиё чемпионатида кучли тўртликка кириши лозим.
Қитъа чемпионати олдидан ёшлар терма жамоамиз Саудия Арабистонида йиғин ўтказадиган бўлди. ЎФФ расмий сайти хабар беришича, у ерда Мусаев шогирдлари 2та ўртоқлик учрашувини ўтказади. 4 ва 9 октябрь кунлари жамоа Ар-Риёд шаҳрида саудиялик ёшлар билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.
Таъкидлаш лозим, ёшлар терма жамоамиз 26 сентябрь куни Тошкентда ўтказилган навбатдаги йиғинни якунлади. 24 сентябрь куни жамоа "Локомотив"нинг аралаш таркиби билан назорат ўйинини ўтказди ва 5:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионатининг "С" гуруҳида КХДР, Вьетнам ва Иордания терма жамоалари билан кураш олиб боради.
Мбаппенинг тикланиш муддати маълум бўлди [3323]
Ямал "Барселона"га АПЛдан ҳимоячи танлади [2419]
"Барселона"да ҳимоя учун учта номзод бор [2357]
"Барселона" ҳимоячиси Англияга қарши ўйиндан олдин сафдан чиқди [2215]
Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистонда чемпионлик учун ярим қадам қолди [2206]
Ўзбекистон - Сурия ўйини «Пахтакор» стадионида ўтказилади [2166]
Испания терма жамоаси мағлубиятсиз ўйинлар бўйича жаҳон рекордини янгилади [1700]
Ямал «Уэмбли»да 69 йилдан бери кузатилмаган ноёб натижани қайд этди [1692]
Аичи-Нагоя-2026. 7-кун якунлари: Ўзбекистон 3 та медалга сазовор бўлди [1576]
| Асосий сахифа |
|
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|
|