Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

«Бунёдкор» камчилик бўлиб ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

"Бунёдкор" келаси ҳафта бўладиган ОЧЛнинг "Аделаида Юнайтед"га қарши кечадиган муҳим ўйин олдидан ўзига хос репитиция қилиб олди. Гарчи бу ўйинда Қосимов шогирдлари йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлсаларда, бу ғалаба осонликча қўлга киритилмади.

Аввалги ўйинларда асосан захирадан майдонга тушиб келган Анвар Солиев Бекободдаги ўйинда асосий таркибда майдонга тушди ва ўйинннинг 7-дақиқасидаёқ ҳисобни очиши мумкин эди. Унинг зарбасини "Металлург" дарвозабони Раҳим Раҳмонбердиев бартараф этишга муваффақ бўлди. Ҳисоб эса ўйиннинг 17-дақиқасида очилди. Бурчакдан оширилган пасни Филипосян боши билан дарвозага йўллади. Дарвозабон тўпни чизиқ устидан қайтарди. Кейинги зарбани Солиев йўллади. Бу сафар ҳам Рахмонбердиев тўпни қайтарди. Бироқ Козакнинг якуний зарбаси олдида дарвозабон ҳам ҳимоячилар ҳам ожиз қолишди.

Ўйин "қалдирғочлар"нинг сценарийси остида кечаётгандек кўринган вазиятда биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда "Металлург" "тўполон" қилиб қолди. Аввалига чап қанотдан Расулов узатган пасни Нурматов дарвозага тўғрилади. Нестеров тўпга ташланган ҳолда уни дарвоза тўрига бориб тушишига йўл қўймади. Орадан бир дақиқа ўтиб Хайрулла Каримов Нурматовга нисбатан жарима майдончаси ичида қўполлик ишлатди. Ҳакам эса пенальти белгилади. Ўзи билан тортишган Хайрулла Каримовга Бахтиёр Намозов дарҳол қизил карточка кўрсатди! Белгиланган пенальтини жамоа сардори Ҳикмато Ҳошимов амалга оширди ва бу зарбани Игнатий Нестеров бартараф этди!

Иккинчи бўлимда Анвар Солиев 2та тўп киритишга муваффақ бўлди. 58-дақиқада ҳужумчи бурчак тўпидан кейин дарвозани бош билан ишғол қилган бўлса, 69-дақиқадаги гол ҳам бош билан киритилди. Қарши ҳужумда Жасур Ҳасанов тезлик билан олдинга ўтди ва тезкор пас билан Солиевга тўпни оширди. Анваржоннинг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза тўридан жой олди - 0:3

Майдон эгалари кўпчилик билан ўйнаб, ўйин тугашига 5 дақиқа қолганида ҳисобни биттага қисқартишди. Жамоадошлари билан девор услубида ўйнаган Нурматов Нестеров билан деярли бирга-бир вазиятга чиқди ва ҳисобни 1:3 кўринишига келтирди.

ОЛИЙ ЛИГА. 21-ТУР
"МЕТАЛЛУРГ" - "БУНЁДКОР" - 1:3 (0:1)
Голлар: Шаҳзодбек Нурматов (85) — Ян Козак (17), Анваржон Солиев (58, 69)
Огоҳлантиришлар: Шаҳзод Нурматов (2), Дилмурод Каримов (11), Нозимжон Эсонов (31)
Четлатиш: Хайрулла Каримов (45+2)
"Металлург": Раҳим Раҳмонбердиев, Ҳикмат Ҳошимов, Дилмурод Каримов (Боян Калевич 73), Дониёр Одилов (Миртўра Акбаров 70), Шаҳзодбек Нурматов, Мурод Тўйчибоев, Нозим Эсонов, Мирғиёс Сулаймонов (Жаводилла Ибрагимов 76), Руслан Вагапов, Сардор Расулов, Алишер Зиёвуддинов
"Бунёдкор": Игнатий Нестеров, Хайрулла Каримов, Анвар Ғофуров, Лутфулла Тўраев, Артём Филипосян, Жасур Ҳасанов, Анваржон Солиев, Саҳоб Жўраев, Алибобо Раҳматуллаев, Руслан Мельзиддинов (Шавкат Саломов 77), Ян Козак (Акмал Шораҳмедов 61)
Бош ҳакам: Бахтиёр Намозов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Баҳром Норсафаров (Қарши), Нодир Тошматов (Қўқон)
Захира ҳаками: Рустам Толибжонов (Қўқон)
Учрашув назоратчиси: Александр Попов (Тошкент)
2012 йил 27 сентябрь. Бекобод.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:26, 27.09.2012.
Ўқилди: 4159 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.