"Челси" футболчиси жамоада қолмоқчи эмас. Хабарларга кўра, "Интер" сафида ҳаракат қилаётган лондонликлар ҳужумчиси Ромелу Лукаку Англияга қайтишни истамайди. У яна бир мавсум "Интер"да ҳаракат қилишни истамоқда.
29 ёшли футболчининг ижара битими "Нераззури"лар учун 20 миллион еврога тушган эди. Аммо бельгиялик ҳужумчи қайтганидан бери 19 та ўйинда 5 та гол урди холос.













