Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Дилшод Нуралиев: «Ҳиндистонга раҳмат»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев Сурияга қарши ўйиндан кейин Ҳиндистон терма жамоасига миннатдорчилик билдирди.

27 сентябрь куни Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Эронда бўлиб ўтаётган 2012 йилги Осиё чемпионати гуруҳ босқичи 3-тур ўйинлари доирасида Сурияга қарши майдонга тушиб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Бироқ параллел ўтган учрашувда Ҳиндистон ўсмирлар терма жамоаси Хитой билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнагани учун, Нуралиев шогирдлари «D» гуруҳида иккинчи бўлиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритишди.

3-турдан сўнг гуруҳда биринчи бўлган Сурия терма жамоасида 5 очко бўлса, Ўзбекистон ҳисобида 4 очко бор. Учала ўйинда ҳам дуранг ўйнаган Хитой терма жамоаси ҳисобида 3, фақат Ўзбекистонга имкониятни бой берган Ҳиндистон ҳисобида эса 2 очко бор.

«Аввалги ўйинларда бўлганидек, бу сафар ҳам кўплаб қулай имкониятларга эга бўлдик. Бироқ улардан яна фойдалана олмадик. Кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритдик, бунинг учун Ҳиндистон ўсмирлар терма жамоасига миннатдорчилик билдиришни хоҳлардим», - деди Дилшод Нуралиев.

«Йўқ, ўйин давомида Хитой – Ҳиндистон ўйини натижасида бохабар бўлиб турганимиз йўқ. Фақат ўйин якунига етганидан кейингина бу ҳақда хабар топдик», - деди Дилшод Нуралиев ОФК расмий сайти мухбири саволига жавоб бераркан.

«Бизда гол уриш очиқ имкониятлар бўляпти, бироқ улардан фойдалана олмаяпмиз. Рақибимизда битта вазият бўлди ва улар шундан фойдаланиб қолишди. Биз эса бир неча марта яккама-якка вазиятларга ҳам чиқдик, лекин гол бўлмади. Футбол шуниси билан ҳам қизиқ. Чорак финалдаги ўйинда имкониятлардан фойдаланишга ҳаракат қиламиз», - деди Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев.

Чорак финал босқичида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси «С» гуруҳида бириничи ўринни қўлга киритган жамоага қарши майдонга тушади. Шундай қилиб, 30 сентябрь куни Нуралиев шогирдлари Тошкент вақти билан 16:30да «Роҳи Оҳан» стадионида Жанубий Кореяга қарши тўп суришлари эҳтимоли катта. «С» гуруҳидаги сўнгги тур учрашувлари 27 сентябрь куни, Тошкент вақти билан 18:30да бошланади.

 
Манба: the-uff.com
Киритилди: 18:30, 27.09.2012.
Ўқилди: 6794 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.