Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Жаҳон чемпионати олдидан Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Аргентинада ўтадиган Жаҳон чемпионати олдидан Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати маълум қилди.

Равшан Ҳайдаров қўл остидаги жамоа кичик мундиал олдидан Уругвай мамлакатида йиғин ўтказади. Ушбу йиғин доирасида ўзбекистонлик ёш футболчилар Уругвайга қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этади. Учрашув 13 май куни бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Уругвай ёшлари U-20 Жанубий Америка чемпионатида Бразилиядан ортда қолган ҳолда иккинчи ўринни қўлга киритган.

U-20 Жаҳон чемпионати 20 майдан 11 июнга қадар Аргентинада бўлиб ўтади. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси мусобақанинг А гуруҳидан жой олган ва унда Аргентина, Гватемала, Янги Зеландия каби жамоалар билан ўйнайди.

Осиё чемпионлари 20 май куни мусобақанинг очилиш ўйинида Аргентинага қарши майдонга тушади. 23 майда Янги Зеландияга қарши ўйин ўтказса, 26 майда 3-тур доирасида Гватемала билан ўйнайди.

Айни вақтда Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Испанияда йиғин ўтказмоқда. Жамоа 22 апрель куни Бразилияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказиб, йирик ҳисобда ютқазди (1:4). Йиғин доирасида жамоани Доминикан Республикаси (25 апрель) ва Гибралтарга (27 апрель) қарши ўйинлар кутиб турибди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:54, 25.04.2023.
Ўқилди: 2449 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик