Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Футбол империяси гегемонлари

Баҳо:
+ | -

Ўзининг салқин ичимликлари билан машҳур бўлган «Ред Булл» компанияси футбол оламидаги фаолиятини ҳам тобора кучайтириб бормоқда.

Кўпчилик футбол мухлисларига яхши таниш бўлган «Лейпциг», «Зальцбург», «Нью-Йорк», «Брагантино» ва бир қатор бошқа жамоалар унинг тасарруфида. Компания Австрияда бўлгани сабабли, футбол клублари хариди ҳам шу мамлакатда бошланган. 2005 йилда «Ред Булл» 1933 йилдан бери фаолият юритиб келаётган «Аустрия» клубини сотиб олган ва қисқа вақт ичида ўртамиёна жамоани чемпионатнинг мутлақ пешқадами даражасига олиб чиққанди.

Орадан маълум муддат ўтгач, компания Германиянинг 5-дивизионида тўп сурадиган жамоани харид қилиб, унинг заминида «РБ Лейпциг» клубини шакллантирди. Таажжубки, бу жамоа атиги 7 йил ичида Бундеслигага кўтарилиб, ЕЧЛ йўлланмаси учун курашадиган доимий даъвогарга айланди.

«Ред Булл» жамоаларидаги шиддатли тараққиётнинг асосий сабабларидан бири - компания томонидан ажратилаётган сармоялардир. Улар ёрдамида машғулот базаларидаги шароитлар яхшиланди, мураббийларнинг малакалари ўсди. Ана шу инвестициялар эвазига бир қатор мамлакатларда футбол савия­си кўтарилди. Шунингдек, ёш иқтидорлар тарбиялашга бўлган эътибор оширилди.

Клублар тайёр футболчилар ортидан қувмайдилар, бунинг ўрнига, мукаммал даражада шаклланган скаутлик тизимидан фойдаланишни афзал кўрадилар. Садио Мане, Эрлинг Холанд, Йошко Гвардиол ва Тимо Вернер каби юксак маҳорат соҳиблари ана шу изланишлар маҳсули десак, муболаға бўлмайди. Рўйхатни яна давом эттириш мумкин.

Бироқ «Ред Булл»нинг футбол оламидаги иштироки қарама-қаршиликларсиз, силлиққина кечаётгани йўқ. Айрим фанатлар фикрича, компаниянинг бир неча клубларга эгалик қилиши ҳалол рақобат принципларига зид, уларга бошқа жамоаларга нисбатан устунлик беради. Бошқа бир гуруҳ вакиллари эса компанияни спортнинг ўзига эмас, балки маркетинг ва брендингга қаратганликда айбламоқдалар.

Шайх Мансурнинг империяси ҳам «Ред Булл»дан қолишмайди. City Football Group (CFG) - дунёнинг турли бурчакларидаги 10та жамоани бошқарадиган кўпмиллатли ташкилот, флагман клуби - «Манчестер Сити». CFG 2014 йилда ташкил этилган, акциялар пакетининг назорати шайх Мансур бин Зайд ал Наҳён тасарруфидаги хусусий инвестиция компанияси измида.

Футбол клублари гуруҳининг байроқдорига айланган «Манчестер Сити» муваффақиятли фаолият юритмоқда. Инвестор келганидан кейин жамоа кўплаб миллий совринларни қўлга киритди. Гуруҳдаги бошқа жамоалар ҳам самарали тўп суришмоқда. Масалан, 2019 йилда «Нью-Йорк Сити» ўзининг дастлабки чемпионлигига эришди, «Жирона» эса катта сармояларга эга бўлмаган ҳолда Ла Лигада рисоладагидек ўйин кўрсатмоқда. 2021 йилда компания Москванинг «Спартак» клуби акцияларининг бир қисмини харид қилиши ҳақида гап-сўзлар тарқаган, ОАВда CFG вакиллари музокаралар ўтказиш мақсадида «Открўтие Арена»га ташриф буюришгани маълум қилинганди. Бироқ қандайдир сабабларга кўра, келишув амалга ошмай қолди.

Футбол империялари жуда кўп танқидларга дуч келадилар. Сўнгги пайтларда сателлит-клубларнинг ривожланиши тезлашиб кетди. Боиси, империядаги жамоаларнинг бир қисми ўз етакчиларининг равнақи учун ишлашади. Масалан, «Манчестер Сити»да юз бераётган жараённи «Лейпциг»да ҳам кўриш мумкин. «Ред Булл»ни Австрияда ҳам, Германияда ҳам унчалик хуш кўришмайди. «Сити» империясидагиларни клублар мухлисларининг норозиликлари умуман қизиқтирмайди. «Удинезе», «Уотфорд» ва «Гранада» жамоалари тасарруфини олган Поццолар оиласи бунга яққол мисол бўла олади. Бу клублар соҳиблари ўз футболчиларини қайсидир бегона клуб илиб кетмаслиги учун ўзаро олди-сотди қиладилар.

«Ред Булл» жамоалари ўртасида «Зальцбург» ўйинчиларини «Лейпциг»га сотиш урф бўлган. Қудратли молиявий имкониятларга эга бўлган немис клуби футболчини харид қилиб, кейин Австрияга ижарага бериб юбориши мумкин. Мухлислар эътирозларини журналист Кристиан Фальк қуйидагича изҳор этди: «Агар шунақа трансферлар бошқаларга намуна бўлса, футбол хавф остида қолади. Этика нормаларига мутлақо зид бўлган бундай келишувларга ҳеч қачон дуч келмагандим».

Фрэнк Лэмпард воқеаси буни яққол исботлайди. Англиялик таниқли ярим ҳимоячи «Челси»ни тарк этгач, «Нью-Йорк Сити» билан шартнома имзолади, лекин уммон ортида майдонга тушмай, «Манчестер Сити»га «сургун» қилинди. Табиийки, суюкли афсона билан юз берган бу маккорона «рокировка» «кўклар» мухлисларини қаттиқ ранжитди.

Шунингдек, УЕФАнинг «РБ Зальцбург» клубига еврокубок мусобақаларида иштирок этиш ҳуқуқини берганлиги ҳам мухлисларнинг янада жиддийроқ қаҳр-ғазабларига сабаб бўлди. Ассоциация регламентига биноан, клублар ўртасидаги халқаро мусобақаларда фарм-клубларнинг қатнашиши тақиқланган. Чунки бу спортдаги рақобатбардошлик принципларига зиддир. Бироқ УЕФАнинг Арбитраж палатаси бу масалада суриштирув ишларини олиб борди ва... ҳар 2 клубни ЕЧЛда иштирок этишга ҳақли, деб топди.

С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 16:50, 25.04.2023.
Ўқилди: 3029 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.