Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

"Реал" ёзда бир йўла етти футболчисидан айрилади: улар ким?

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби Европадаги энг кучли таркиблардан бирига эга. Аммо жамоанинг айрим футболчилари янги битимга имзо чекмайдиган бўлса, улар "қироллик клуби"дан кетишига тўғри келади. Карло Анчелотти шогирдлари айни дамда Ла-лига жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа ЕЧЛ ярим-финал босқичига етиб келган. "Реал" таркибининг ўртача ёши 27.2ни ташкил этади ва бу ёш ва тажрибанинг ажойиб қоришмасидир. Афсуски, шундай жамоадан айрим тажрибали футболчилар кетиши мумкин. Уларни ким эканлигини қуйида билиб оласиз.

Карим Бензема

"Олтин тўп" эгаси жорий мавсумнинг ярмини жароҳатлари сабабли ўтказиб юборишга мажбур бўлди. У ўтган йили 44 та гол уришга эришган эди. Фабрицио Романо октябрь ойида 35 ёшли ҳужумчига янги бир йиллик битим таклиф этилгани ҳақида хабар қилганди. Аммо бир келишимга келинмаган. Француз ҳужумчисига АПЛда даъвогалар бисёр. Аммо у ҳеч бўлмаса яна бир йил "Реал"да қолса керак.

Марко Асенсио

Асенсионинг клубдаги келажаги хавф остида қолган эди. У захирада ўтиришга мажбур бўлаётганди. Охирги пайтларда ярим ҳимоячи яхши натижалар қайд этмоқда. У 7 та сўнгги ўйинда 6 та голда иштирок этди. Фабрицио Романо Испания терма жамоаси аъзоси вакиллари ва "Реал" ўртасида, янги битим борасида музокаралар бўлаётганини айтганди. Аммо ҳаммаси футболчининг ўзига боғлиқ – янги битим ёки эркин агент мақомидаги хайрлашув.

Тони Кроос

33 ёшли ярим ҳимоячи ҳали ҳам "Реал" учун ўта муҳим фигура. У бу мавсумнинг кўплаб ўйинларида қатнашганди. Футболчи яқиндагина клуб билан яна бир йиллик битим имзолашига ишора қилган эди: "Ҳаммаси ўз йўлида давом этмоқда, клуб хоҳишларини ҳурмат қиламан. Мен ва раҳбарият доимо яхши алоқада бўлганмиз".

Лука Модрич

Хорватиялик афсона 37 ёш бўлишига қарамай, дунёнинг энг зўрларидан бири саналади. У сўнгги мундиалда ҳам порлаган эди. У яқиндагина "Ан-Наср"дан келган таклифга рад жавобини берди. "Реал" майдон марказида келажак учун Камавинга, Тчуамени ва Вальверде бор. Аммо Модричсиз улар қийналишади. "Реал" Модрич майдонда бўлмаса, бошқа жамоага айланиб қолади. Уни олиб қолиш эса ўта муҳимдир.

Дани Себальос

Испания терма жамоаси аъзоси 2017 йилдан бери "қироллик клуби" билан бўлиб турибди. У ўз карьерасининг асосини майдонда ўтказди. Орада икки йил "Арсенал"да ҳаракат қилган Себальос, ўз тақдирини тезроқ белгилаши керак.

Начо

Начо "Реал" билан йирик совринларни қўлга киритган. Улар ичида 3 та лига чемпионлиги ва бешта ЕЧЛ ғолиблиги мавжуд. 32 ёшли ҳимоячи бутун фаолиятини "Сантиагу Бернабеу"да ўтказди. Начо 280 дан ортиқ баҳсда "Реал" шарафини ҳимоя қилган эди. Яқинда тарқалган хабарларга кўра, Начо ўз тақдирини белгилаб олиши керак. Футболчига Англия ва Италия клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Мариано Диас

Диас бу мавсумда барча мусобақаларни ҳисобга олиб айтганда, бор-йўғи 56 дақиқа давомида майдонда ҳаракат қилди. Шу сабаб ҳужумчининг жамоадан кетиши катта эҳтимолдир. Диас 2018 йилда "Реал"га қайтган ва шундан бери 67 та учрашувфа 7 та гол урди. Ҳа, бу футболчи ўзи тақиб юрган машҳур еттинчи рақамга лойиқ ҳаракат қилмаяпти.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 17:00, 25.04.2023.
Ўқилди: 10906 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.