Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

«Насаф» чемпионлик учун курашни давом эттиради

Баҳо:
+ | -
ФОТО: twitter.com/fcnasaf

"Насаф" ўтган турда Зарафшонда очко йўқотганидан кейин бугун ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб этмаса бўлмасди. Лекин Қашқадарёнинг бошқа бир жамоаси "Машъал"га ҳам очко сув ва ҳаводек зарур эди.

"Насаф" ўтган турда Зарафшонда очко йўқотганидан кейин бугун ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб этмаса бўлмасди. Лекин Қашқадарёнинг бошқа бир жамоаси "Машъал"га ҳам очко сув ва ҳаводек зарур эди. 

Муборакликларнинг қаршилиги ўйиннинг 40-дақиқасигача етди. Қаршиликлариннг етакчи футболчиси Владимир Шишелов жарима майдончаси ташқарисида тўпни Тўраевга етказди. Кенжа эса ноқулай вазиятда бўлишига қарамай, дарвозани аниқ нишонга олди. 

Иккинчи бўлим бошланиши биланоқ, "Насаф" ҳисобни 2:0га етказди. Сербиялик легионер Александр Петрович бурчакдан узатиб берилган тўпни бош билан дарвозага жойлаб қўйди. 

Владимир Шишелов бу ўйинни ҳам голсиз тарк этмади. Жиямуродов томонидан узатиб берилган тўпни ҳужумчи бош билан дарвозага жойлаб қўйди. 

Ўйин давомида "Машъал" яхши ўйнашга интилди. Аммо маҳоратли бўлган қаршиликлар ҳақли равишда ғалаба қозонишди. 

Бугун учала пешқадамлар ғалаба нашидасини суришди. Чемпионат тугашига эса 5 тур қолди. 

Олий лига. 21-тур
"Насаф" - "Машъал" - 3:0
Гол: Кенжа Тўраев (41), Александр Петрович (46), Владимир Шишелов (72)
Огоҳлантириш: Илья Фомичев (89)
"Насаф": Мурод Зуҳуров, Шавкат Раимқулов, Ботир Қораев (с), Жаҳонгир Жиямуродов, Андрей Переплёткинс (Шоҳруҳ Гадоев 46), Кенжа Тўраев (Суҳроб Неъматов 75), Фозил Мусаев (Иван Бошкович 85), Эркин Бойдуллаев, Мирзакамол Камолов, Александр Петрович, Владимир Шишелов
"Машъал": Санжар Қувватов, Дилявер Ваниев (с), Абдували Мўминов, Илья Фомичёв, Мирзоҳид Ғофуров (Алик Ҳайдаров 82), Самандар Шодмонов, Игор Петкович, Э.Эргашев, Яннис Мандзукас (Жамшид Ҳасанов 61), Аббос Шодмонов, Павел Соломин (Габит Сапаргалиев 73)
Ҳакамлар: Т.Тўхтасинов, У.Каримов, А.Маражабов, Р.Тошмуҳамедов,
Назоратчи: В.Валицкий.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:52, 27.09.2012.
Ўқилди: 4417 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4551]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2514]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2339]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2010]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1614]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1587]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1517]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1492]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1399]

«Барселона» «Ливерпуль» ҳимоячиси учун курашга қўшилди [1355]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик