Пеп Гвардиола "Арсенал"га қарши ўйиндан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мен бир неча ҳафта олдин айтгандим: мавсум охирига келиб, агар ютқазсак, ҳаммаси тугади.
Октябрь, ноябрь ойларида шундай вазиятга тушиб қолганингизда, бу туйғуни бошдан кечирмайсиз. Айниқса, кетма-кет икки марта Премьер-лига чемпионлигидан кейин.
Премьер-лигадаги илк мавсумимизда биз мавсумни ҳар бир ўйин финалдек бошладик. Ҳар бир учрашув финал эди. Мен буни жуда яхши эслайман.
Ҳозир эса "Арсенал"ни четдан кузатар эканмиз, ҳар бир ўйин улар учун финалдек туюлади. Биз учун Премьер-лигада иккита чемпионликдан сўнг мавсум бошида ҳар бир ўйин финал бўлмаган.
Аммо ҳозир, айниқса, сўнгги ойларда, Чемпионлар Лигаси, Англия Кубоги, Премьер-лигада ўйнаганимизда, мавсум якуни яқинлашаётганини кўрамиз.
Биз нима учун ўйнаётганимизни тушунамиз. Ҳозир ҳаммаси ўз қўлимизда. Албатта, "Арсенал"нинг ҳам қўлида. Агар ғалаба қозонишса, ҳаммаси уларга боғлиқ. Агар ғалаба қозонсак, ҳаммаси ўзимизга боғлиқ. Аммо олдинда еттита ўйин бор.
Бу учрашув муҳим, аммо ҳал қилувчи эмас. Чунки олдинда ҳали кўп қийин учрашувлар кутиб турибди. Лекин биз бу ўйиннинг аҳамиятини инкор этмаймиз", - деди “Манчестер Сити” бош мураббийи.