Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

У. Тошев: “Натижадан кўнглим тўлди”

Баҳо:
+ | -

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Насаф” устози ОАВ ходимлари саволларига жавоб қайтарди.

У.Тошев: -Бугун тартибли ўйин бўлди. Ушбу баҳсда шогирдларим кўрсатган ўйин мени қаноатлантирди. Жамоамизнинг қанот ярим ҳимоячилари Мирзакамол Камолов ҳамда Андрейс Переплёткинсларнинг фаол ҳаракат қилишди.  “Дерби”даги ғалаба ҳар доим ёқимли бўлади. Бугунги ғалаба билан барча жамоамиз ишқибозларини табриклайман.

-Жамоани меҳмонда қайд этаётган натижалари ижобий бўлмаяпти. Бунинг сабаби нимада?

-Бизнинг меҳмондаги учрашувларимизда ҳам бир қатор имкониятлар бўлмоқда. Аммо негадир футболчиларимиз бу имкониятлардан унумли фойдалана олишмаётганлиги сабабли, кўп маротаба меҳмонда ғалаба қозона олмадик.

-Дастлаб нега айнан Переплёткинсни алиштирдингиз?

- Биз ўзимиз ўйлаган ўзгаришларни амалга оширмоқчи эдик. Аммо Фозил Мусаев кутилмаганда уни алмаштиришмизни истади. Бугун яна Шуҳрат Мирҳолдиршоевни ҳам захирадан майдонга туширмоқди эдик. Лекин бу ўйлаган режамиз амалга ошмай қолди

-“Насаф” захирасидаги футболчиларининг кўпчилиги ўйин амалиётисиз қолиб кетишмоқда. Шу футболчиларни ёшлар таркибида ўйнатиб ўйин амалиётини ошириш керакмикан?

- Бу уларнинг муаммоси дея олмайман. Аммо ёшлар таркибига асосий таркиб футболчиларини ўйнатишни тўғри деб ўйламайман. Улар ёшларни ўйини бузиб қўйиши мумкин.

-Жамоанинг сўнги пайтлардаги ўйинларида ранг-баранглик етишмаяпти...

-Бу фикрга ҳам қўшилмайман. Бизнинг иштирокимиздаги ўйинларини кузатсангиз агар, қисқа пасли ҳилма-ҳил комбинацияларни ташкил этамиз.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 21:44, 27.09.2012.
Ўқилди: 4013 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Барселона» янги трансферлар учун уч нафар футболчисини сотиб юборишга тайёр [3512]

«Ан-Наср» Пеп Гвардиолага даҳшатли шартнома таклиф қилишга тайёр [3360]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [2466]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [2425]

Ханси Флик Рэшфорд ва Канселу борасида бир тўхтамга келди [2390]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [2017]

«Ман Сити» мухлислари чемпионлик қўлдан чиққанидан сўнг Гвардиолага мурожаат қилишди [1710]

«Сити»нинг очко йўқотишидан сўнг «Арсенал» базасида ҳақиқий байрам бошланди (видео) [1684]

Жозе Моуриньо «Реал» таркибини кучайтирмоқчи: У клуб трансферларини тўлиқ назорат қилади [1635]

Жозе Моуриньо «Реал»да Карвахалга ўринбосар топди [1612]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик