Аргентинанинг "Бока Хуниорс" жамоаси чап қанот ҳимоячиси Валентин Барко "Ювентус" эътиборини тортди, дея хабар бермоқда TuttoSport.
18 ёшли футболчининг Аргентина клуби билан шартномаси 2024 йилнинг декабрида тугайди ва унинг товон пули 10 миллион еврони ташкил этади.
Туринлик ушбу футболчи учун "Манчестер Сити" билан курашади.
Ҳозир футболчи 2021 йил июнидан бошлаб "Бока"нинг асосий жамоаси сафида 6 та ўйин ўтказди.
2022 йилнинг май ойида ҳимоячи Аргентина U-20 ёшлар терма жамоасида дебют қилди.