"Лестер" ҳужумчиси Жейми Варди АПЛнинг 33-тури доирасидаги "Лидс"га қарши учрашувда (1:1) гол урди.
36 ёшли англиялик футболчи 70-дақиқада майдонга тушиб, 80-дақиқада ҳисобни тенглаштирди.
Бу ҳужумчининг Премьер-лигадаги 135-голи бўлди. Премьер-лигада 14 нафар футболчи ундан кўпроқ гол урган.













