"Наполи" Ким Мин-Жайни ким билан алмаштиришни билади. Хабарларга кўра, агарда А серия етачиси бу ёзда ҳимоячисидан айриладиган бўлса, у ҳолда Жай ўрнини "Айнтрахт" юлдузи Эван Н'Дика билан тўлдиради.
Франциялик ҳимоячи йилига 5 миллион евро маош хоҳламоқда. Шу сабабли унга эришиш осон бўлмайди. 23 ёшли футболчининг айни дамдаги нархи 40 миллион еврога яқин.