Кириш Регистрация
15/09 00:00 Вильярреал 1-2 Бетис
15/09 00:00 Лидс 4-1 Ньюкасл
15/09 15:00 Тэжон Хана Ситизен 1-0 Кёто Санга
15/09 15:00 Гамба Осака 4-1 Конган Ханой
15/09 15:00 Кашима Антлерс 7-1 Ньюкасл Жетс
15/09 15:00 Ратчабури 4-6 Шангхай Порт
15/09 17:15 Бейжинг Гуоан 3-1 Поханг Стилерс
15/09 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 1-1 Бурирам Юнайтед
15/09 21:00 Ал-Айн 4-0 Ан-Наср (СА)
15/09 22:00 Райо Вальекано 2-1 Эспаньол
15/09 23:00 Алавес 0-1 Валенсия
15/09 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ғарафа
16/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Мадрид
16/09 15:00 Чонбук Моторс - Кашива Рейсол
16/09 17:15 Порт - Виссел Кобе

Албания матбуоти Рубин Хебайнинг «Андижон» сафида хет-трик қайд этгани ҳақида ёзмоқда

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Ўзбекистон чемпионатида жорий чемпионатда илк албаниялик легионер сифатида фаолиятини бошлаган ҳужумчи Рубин Хебай “Андижон” жамоасидаги голлари ҳисобини очишга муваффақ бўлди.

Суперлиганинг 7-турида “Бургутлар” Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида Бекободнинг “Металлург” клубини қабул қилиб, жавобсиз 5 та гол урган ҳолда йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилди.

Ушбу беллашув албаниялик легионерга аталди, десак асло муболаға бўлмайди. Хебай янги клубидаги дебют голини уришдан ташқари, ўзининг хет-тригини ҳам амалга оширишга муваффақ бўлди. Айниқса, унинг 9-дақиқадаёқ дубль қайд этгани ва ўйинни жамоаси каби ўта шиддатли бошлагани барчанинг эътиборини тортди.

Рубин Хебайнинг “Андижон” сафида хет-трикка эришгани Албания матбуотида ҳам акс-садо келтириб чиқарди.

Жумладан, қатор албан нашрлари Рубиннинг “Бургутлар” сафида учта гол ургани ва бунинг эвазига “Андижон”нинг 5:0 ҳисобида ғалаба қозонганини ёзиб чиқдилар.

Улардан бири “VeriuSport” қуйидаги мазмунда хабар ёзди: 

“Хебай Ўзбекистонда ҳам ўзининг хет-тригини давом эттиряпти”

“Январь ойида Ўзбекистон чемпионатига трансфер қилинган Рубин Хебай ўзининг янги жамоаси - “Андижон”даги катта юришини амалга оширди.

Ҳужумчи “Металлург”га қарши учрашувда 90 дақиқа ичида 3 та гол уришга муваффақ бўлди ва унинг жамоаси ушбу хет-трик туфайли 5:0 ҳисобида рақибидан устун келди.

Хебай учрашувда голлар шоусини очиб берган дастлабки иккита голнинг муаллифига айланди ва жамоасининг тўртинчи голини 83-дақиқада рақиб дарвозасига киритди.

Ушбу ғалаба орқали “Андижон” 9 очко билан турнир жадвалининг 9-поғонасига жойлашди”, - дейилади Хебайга тааллуқли хабарда.

“Андижон” матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 16:21, 26.04.2023.
Ўқилди: 2151 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик