Кириш Регистрация
13/12 00:45 Лечче 1-0 Пиза
13/12 01:00 Реал Сосьедад 1-2 Жирона
13/12 18:00 Атлетико - Валенсия
13/12 19:00 Торино - Кремонезе
13/12 20:00 Челси - Эвертон
13/12 20:00 Ливерпуль - Брайтон
13/12 20:15 Мальорка - Эльче
13/12 22:00 Парма - Лацио
13/12 22:30 Бёрнли - Фулхэм
13/12 22:30 Барселона - Осасуна
14/12 00:45 Аталанта - Кальяри
14/12 01:00 Арсенал - Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе - Эспаньол
14/12 16:30 Милан - Сассуоло
14/12 18:00 Севилья - Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина - Верона
14/12 19:00 Удинезе - Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас - Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд - Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм - Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта - Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд - Лидс
14/12 22:00 Женоа - Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Бернарду Силва: "Холандни "Манчестер Сити"га келгунича қандай футболчи эканлигини билардик"

Баҳо:
+ | -

Бернарду Силванинг фикрича, Эрлинг Холанд Лео Месси ва Криштиану Роналду даражасида ўйнайди.

"Унинг статистикаси ақл бовар қилмайди, шунинг учун кўп голлар Криштиану ва Мессининг даражасидир. Умид қиламанки, Эрлинг шундай давом этади. Бизга мавсумнинг сўнгги ўйини олдидан унинг голлари керак.

У аниқ Криштиану билан бир хил менталитетга эга. Холанд ҳар доим майдонда бўлишни хоҳлайди, ҳар доим гол уришни хоҳлайди. У тўпга тегса, гол уради. Бу ҳақиқий ҳужумчи.

Унинг трансфери амалга ошгунга қарад биз Эрлинг нимага қодирлигини билардик, чунки у буни бир неча йиллардан бери - Норвегия, Австрия ва Германияда қилган. Биз унга кузатганмиз, унга қарши ўйнаганмиз. Ўйинчи ўтишдан кейин қандай даража кўрсатишини ҳеч қачон билмайсиз. Аммо Холанднинг бу мавсумда кўрсатаётгани ақл бовар қилмайди. У биз билан эканлигидан хурсандмиз. У бизга кўп ёрдам берадиган ҳақиқатан ҳам ўзига хос футболчи. Умид қиламанки, у янада яхшиланади.

Эрлингнинг бундай тоифадаги ўйинчиларни яхши кўрадиган Кевин де Брюйне билан ўзгача алоқаси бор. Де Брюйне тўпга эга бўлса, югуриш керак, Эрлинг эса жуда кучли ва тезкор. Бу мукаммал жуфтлик. Бу мавсумда кўрганимиздек, улар жуда яхши ўйнашмоқда.

Сўнгги бир неча йил ичида биз 20 та ғалаба ёки мағлубиятсиз ўйинлар сериясини ўтказдик. Ҳозир биз яна яхши формага қайтдик. Худди шу руҳда давом этамиз деган умиддамиз, чунки биз кубокларни олишни истаймиз. Биз аввал ҳам шундай ҳолатга тушиб қолганмиз" - деди “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси.

Жорий мавсумда Холанд “Ман Сити” сафида барча турнирларда 42 та ўйинда майдонга тушиб, 48 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Киритилди: 19:12, 26.04.2023.
Ўқилди: 1015 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.