"Манчестер Юнайтед" афсонаси Уэйн Руни "Арсенал"га "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида маслаҳат берди.
Чоршанба оқшомида Уильям Салибанинг жароҳати туфайли заифлашган "Арсенал" ҳимояси Премьер-лиганинг энг яхши тўпурари Эрлинг Холандни яхшироқ қўриқлашга ҳаракат қилади.
Бироқ Руни “канонирлар”га ҳимояда ўтирмасдан, ўзларига ҳужум қилишни маслаҳат берди, акс ҳолда Микель Артета жамоаси "зудлик билан ўлим"га дуч келади.
"Қандай қилиб улар Эрлинг Холандни тўхтата оладилар? Уильям Салибанинг жароҳатини ҳисобга олсак, улар унинг тезлиги ва кучига индивидуал равишда мос кела олмайдилар ва фақат ўз ўйинларини кўрсатишга ҳаракат қилишлари мумкин.
"Арсенал" Холандга кўп эътибор қаратиш ўрнига, "Манчестер Сити" ҳимоячиларини босим остида ушлаб туришга эътибор қаратиши керак. Уларнинг фикри шундай бўлиши керак: "ҳеч ким бизни бу ҳолатда бўламиз деб ўйламаган, лекин ҳозир биз чемпионлик учун курашяпмиз, келинг, ҳужумга ўтамиз ва босим уюштирамиз".
Агар "Арсенал" ўйинга шундай ижобий муносабат билан кирса, бу ажойиб ўйин бўлади. "Арсенал" ҳимоявий ўйин кўрсатадими? "Манчестер Сити"га қарши ўйинда синаб кўринг ва сиз зудлик билан "ўласиз". "Манчестер Сити"ни ушлаб бўлмайди", - деди Руни The Times нашрига.