Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

Терма жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун Қатарга бормоқчимисиз?

Баҳо:
+1 | -

Барчангизга яхши маълумки, терма жамоалар мухлислар клуби аъзолари турли хил ёшдаги Ватанимиз жамоаларини она юртимизда қандай қўллаб-қувватлаб турган бўлса, хорижда ҳам футболчиларимизга шундай далда бериб туришибди. Масалан, Қатар, БАА, Япония, Саудия Арабистони, Австралия каби мамлакатларда бўлган терма жамоа мухлислари футболчиларимизни қизғин қўллаб-қувватлаб келишди.
 
Хабарингиз бор, 16 октябрь куни жаҳон чемпионати сўнгги саралаш босқичи доирасида Қатар – Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтади. Айни пайтда терма жамоа мухлислар клуби аъзолари Қатар мамлакатига боришга тайёргарлик кўришмоқда. 12 октябрь куни сафарга чиқадиган мухлислар Доҳага БААнинг Дубай шаҳри орқали йўл олишади. 12 октябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Дубайда БАА терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказиш борасида бир қарорга келди. Воқеалар ривожи биз кутгандек бўлса, у ҳолда мухлислар 12 октябрь кунги халқаро ўртоқлик учрашувини бевосита кузатиш имконияга эга бўлишади. Кейин Дубайда икки кун давомида сайр қилинади ва 14 октябрь куни Қатарга парвоз қилинади. 16 октябрда эса барчамиз интиқлик билан кутаётган – Қатар ва Ўзбекистон термалари ўртасидаги учрашувга гувоҳ бўламиз. Тошкентга эса 19 октябрь куни Дубай орқали қайтиб келинади.

Сафар билан боғлиқ бўлган сарф ҳаражатлар устидан Туристик фирма ҳеч қандай ҳизмат ҳаққи олмайди ва фойда ҳам кўрмайди. Аксинча барча авиачипталар ва меҳмонхоналар имтиёзли равишда брон қилинган.
 
Сафарга бормоқчи бўлган мухлислардан ҳужжатлар 30 сентябрга қадар қабул қилинади. Мурожаат учун телефон: +998901759001 (10:00дан 19:00гача қўнғироқ қилинг).
 
Ватан жамоасини бирга қўллаб-қувватлайлик, азизлар!

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:11, 28.09.2012.
Ўқилди: 6356 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.