Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

"Манчестер Сити"нинг жорий мавсумдаги натижаларини "МЮ"нинг требл ютган мавсумига таққослаймиз

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" 1999 йилда бирданига учта титул ютиб, Англиядаги шундай натижа қайд этган илк жамоага айланганди. Аммо ҳозир вазият ўзгарди. "Қизил иблислар"нинг қўшнилари бу натижани такрорлашга яқин турибди. Требл ҳақида гап кетяпти ва биз бир мавсумда ЕЧЛ, АПЛ ва Англия кубогини ютиш борасида фикр юритмоқдамиз. Бу совринларни қўлга киритиш, ҳеч бир замонда, ҳеч қайси жамоа учун осон иш бўлмаган. Аммо бу ишни "МЮ" 1999 йилда эплаганди. Ўша йили ЕЧЛ финалида Тедди Шерингем ва Оле Гунар Сульшер голларга муаллифлик қилади.


Пеп Гвардиола жамоаси юқоридаги каби муваффақиятга эришиш бўсағасида турибди. Бунинг учун жамоа, аввало "Арсенал" тўсиғидан ўтиб олиши керак. Лондон клуби яқин кунлар ичида муаммоларга дуч кела бошлади. Бу эса "шаҳарликлар"га яхшигина имконият тақдим этади. Шундай пайтда оммавий ахборот воситаларида Гвардиола доимги ишини қила бошлади. У требл ҳақидаги саволларга ижобий жавоб беришни истамаяпти. Чунки ҳали ҳеч нарса маълум эмас.

Нима бўлган тақдирда ҳам, ҳозирги қадар катта-требл қайд этган клуб, АПЛда фақатгина "Манчестер Юнайтед"дир. 1999 йилда Фергюсон жамоаси Премьер-лигада бир очко фарқ билан чемпионга айланади. Кубок финалида "Ньюкасл" 2-0 ҳисобида таслим этилади. Энг асосийси эса ЕЧЛдаги муваффақият эди. Қуйида икки Манчесер жамоасини таққослаб кўрамиз.

АПЛ. "МЮ" (1998-99)
Ўйинлар: 30 та
Ғалабалар: 18 та
Дуранглар: 9 та
Мағлубиятлар: 3 та
Очко: 63
Ўртача очко йиғиш: 2.1
Голлар: 68 та
Ўртача голлар сони: 2.27 та

"Манчестер Сити" (2022-23)
Ўйинлар: 30 та
Ғалабалар: 22 та
Дуранглар: 4 та
Мағлубиятлар: 4 та
Очко: 70
Ўртача очко йиғиш: 2.33
Голлар: 78 та
Ўртача голлар сони: 2.6.

Англия кубоги. "МЮ" (1998-99)

3 босқич: "Мидлсбро" – 3-1
4 босқич: "Ливерпуль" – 2-1
5 босқич: "Фулхэм" – 1-0
6 босқич: "Челси" – 0-0 (қайта: 2-1)
Ярим финал: "Арсенал" – 0-0 (қайта: 2-1)
Финал: "Ньюкасл" – 2-0.

"Манчестер Сити" (2022-23)

3 босқич: "Челси" – 4-0
4  босқич: "Арсенал" – 1-0
5 босқич: "Бристол Сити" – 3-0
6 босқич: "Бёрнли" – 6-0
Ярим финал: "Шеффилд" – 3-0
Финал: "МЮ" – ?

ЕЧЛда "МЮ" (1998-99)

Гуруҳ баҳсларида: "Бавария", "Барселона" ва "Брондбю"
Чорак финал: "Интер" – 3-1 умумий ҳисобда
Ярим финал: "Ювентус" – 4-3 умумий ҳисобда
Финал: "Бавария – 2-1

"Манчестер Сити" (2022-23)

Гуруҳ баҳсларида: "Боруссия Дортмунд", "Севилья" ва "Копенгаган"
Нимчорак финал: "Лейпциг" – 8-1 умумий ҳисобда
Чорак финал: "Бавария" – 4-1 умумий ҳисобда
Ярим финал: "Реал" билан
Финал: ?

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 23:28, 26.04.2023.
Ўқилди: 1781 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [2064]

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [2047]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [2013]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1742]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [1684]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [1651]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1565]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1546]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [1487]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1480]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик