Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Шупо-Мотинг – доимий эркин агент

Баҳо:
+ | -

Камерун миллий жамоаси ҳужумчиси Эрик-Максим Шупо-Мотингнинг шахсий ишлари билан шуғулланаётган агент Рожер Виттманн­га қойил қолиш керак

Қаранг, 34 ёшли футболчининг бутун фаолияти давомида кузатилган барча ўтишлар қиймати 0га тенг. Яъни у бирор клуб сафига тўлақонли трансфер асосида қўшилмаган.

Аниқроқ айтсак, Эрик-Максим ҳозирга қадар Европанинг жами 5та клуби сафида ўйнаган бўлса, уларнинг ҳар бири билан эркин агент мақомида шартнома тузган. Фаолияти давомида трансферига энг кўп пул сарфланган футболчилар рейтинги ўз йўлига, камерунлик бундай рўйхатда мутлақ аутсайдерлар қаторида бўлади. Лекин факт шуки, эркин агент сифатида битим тузадиган футболчи клуб олдига ўз шарт­ларини баралла қўйиш имкониятига эга бўлади. Эҳтимолки, Шупо-Мотинг ҳам «Майнц», «Шальке», «Сток Сити», «ПСЖ» ва «Бавария» билан келишувга эришиш жараёнида бундан фойдалангандир. Шу маънода Рожер Виттманн ишига қойил қолиш керак. У ҳар сафар камерунлик мижози мақбул шартлар (1-3 йиллик) асосида келишувга эришишини таъминламоқда.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:42, 26.04.2023.
Ўқилди: 1573 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.