“Сельта” ярим ҳимоячиси Уго Сотело Испаниянинг асосий гигантлари қизиқишлари доирасига тушиб қолди.
Relevo нашри хабарига кўра, 19 ёшли футболчини "Барселона" ва "Реал" диққат билан кузатишмоқда.
Сотело ҳозирда "Сельта" академиясида ўйнамоқда, бироқ футболчи Испания чемпионатида катталар жамоасида дебют қилишга ҳам муваффақ бўлди. Февраль ойи охирида Уго "Вальядолид"га қарши ўйинда 16 дақиқа ўйнаганди. Ярим ҳимоячи сўнгги мавсумда Ла Лигада майдонга тушди ва "Эспаньол"га қарши бир дақиқа ўйнади.
Transfermarkt портали ёш ярим ҳимоячини 50 минг еврога баҳоламоқда.