Каталониянинг «Барселона» клуби яримҳимоячиси Хави «Реал»га бўлажак дербида босим ҳалақит беришига ишончи комил эканини гапириб ўтди.
«Бизнинг «Реал» билан орадаги саккиз очколик фарқимиз жуда муҳим жиҳат. Биз бу устунликни сақлаб қолишимиз керак. Ҳозир бизда «Реал»га қарши катта босимни юзага келтириш имконияти мавжуд. Мен орадаги очколар фарқидан хурсандман ва бу фарқнинг қисқармаслигини хоҳлардим».
«Ўтган йили биз «Реал»дан ўн очко ортда қолиб кетгандик, бироқ кейин яна чемпионлик пойгасига қўшилгандик. Шундай экан бўлажак ўйинни ҳал қилувчи устунликни берадиган ўйин деб гапириш эрта».
«Олтин тўп»ни ким қўлга киритиги керак? Месси Агар бу мукофот дунёнинг энг яхши футболчисига берилиши керак бўлса, ундан бошқа аниқ номзод бўлиши мумкинмас», дея Хавининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Goal.com» нашри.