Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Сергей Арслонов: «Тезкор гол ғалабамизда муҳим рол ўйнади»

Баҳо:
+ | -

«Динамо» - «Қизилқум» учрашувида мезбонлар йирик ғалабага эришгач, ўйиндан кейин самарқандликлар мураббийи табиийки ўйиндан қониққанлигини эътироф этди.

- Бугунги муҳим ғалаба билан футболчиларни, мухлисларимизни табриклайман. Йигитларимиз ўйиндан олдин берилган барча кўрсатмаларни аъло даражада бажаришди. Айниқса, тезкор гол ғалабамиз учун жуда муҳим бўлди. Агар вазиятлардан фойдалана олганимизда бунданда йирик ғалабага эришишимиз мумкин эди. Бундай ўйинлар футболчиларнинг ўзига бўлган ишончини янада кучайтиради. Умид қиламанки, биз мавсум сўнггига қадар мана шундай «темп»да давом этамиз.

- Асқар Жадигеров сўнгги пайтларда майдонга тушмаяпти. Бунга нима сабаб?
- У айни пайтда жароҳатини даволамоқда. Кейинги турда Асқар жамоа сафига қўшилиши кутилмоқда. Бундан ташқари Жасур Бобоев ҳам жароҳат олган.

- Рўзимбой Аҳмедов жиддий жароҳат олди. Унинг аҳволи қандай?
- Ўша вазиятда рақиб футболчиси жуда қўпол ҳаракат қилиб унга жароҳат етказди. Футболчимиз эртага шифокорлар кўригидан ўтади ва шундан сўнг унинг ҳолати ойдинлашади. Заҳирадан туширилган футболчиларимиз ҳам яхши ўйин намойиш этишди. Бугунги ғалабадан кейин ўзимизни ўнглаб олдик. Насиб қилса кейинги «Машъал»га қарши баҳсга ҳам катта тайёргарлик кўриб, мухлисларимизни қувонтиришга ҳаракат қиламиз.

Манба: www.fcdinamo.uz
Киритилди: 16:14, 28.09.2012.
Ўқилди: 3796 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4338]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2676]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2609]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2556]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2478]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2429]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2371]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2252]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2139]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [2094]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик