Кириш Регистрация

"Тоттенхэм" шармандали мағлубияти учун мухлисларига чипта пулларини қайтариб бермоқда. Хўш, ҳар бир АПЛ клуби шундай қилса, мухлислар қанча пулга эга бўларди?

Баҳо:
+ | -

"Тоттенхэм" яқинда "Ньюкасл"дан 6-1 ҳисобида мағлубиятга учраган эди. Клуб шармандали натижаси сабабли "Сент-Жеймс Парк"ка ташриф буюрган мухлисларига сотиб олган чипталарининг пуллари қайтарилишини маълум қилди. Бу қарор кўпчиликда ҳайрат уйғотди. Хўш, барча АПЛ клублари ўз мағлубиятли ўйинларида шундай йўл тутса, мухлислар қанча пулга эга бўлади? Бошқача қилиб айтганда, клублар бу мавсум давомида ўз мухлисларидан неча пул қарз? Қуйида шу саволга жавоб излаб кўрамиз.

Кристиан Стеллини "Тоттенхэм" томонидан шармандали мағлубияти сабабли ишдан бўшатилган эди. Бунга "Ньюкасл" майдонида, дастлабки 21 дақиқадаги 5 та гол сабаб бўлгани, барчага аён. Эндиликда, ўша ўйин учун пул сарфлаган ҳар бир "Тоттенхэм" мухлиси молиявий компенсация оладиган бўлди. Агарда бошқа клублар ҳам шундай қилганида, кутилмаган ҳажмлар ҳосил бўларди. Жумладан, бу мавсумнинг энг омадсиз жамоаларидан бири бўлган "Саутгемптон" 20 марта мағлубият аламини тотиб кўрди. Бу мағлубиятли ўйинларни кўриш учун жамоа мухлислари йил давомида жами 32.8 миллион фунтлик чипталарни харид қилган. Агарда фақатгина уй учрашувларини ҳисобга оладиган бўлсак, ўртача 50 фунтлик чипта учун жами, 12 миллион "авлиёлар"нинг мухлислардан қарзи бор бўлиб чиқади. Негаки, клуб 10 марта "Сент-Мэри"да мағлуб бўлган. Қолган 10 та сафардаги мағлубиятлар учун "Саутгемптон" мухлислари 20 миллион фунтдан ортиқ маблағ сарфлаган.

"Лестер Сити" мағлубиятларга учраш борасида "Саутгемптон" билан бир хил натижага эга. "Тулкилар" ҳам 20 та омадсиз ўйин учун мухлисларидан жами 32 миллион фунт қарздор бўлади. Рўйхатнинг учинчи поғонасини "Вест Хэм" банд этган. Лондон клуби 15 та мағлубиятга эга. Аммо жамоанинг стадиони катта ва чипталарнинг ўртача нархи ҳам қимматроқдир. Кейинги ўринларни "Эвертон", "Борнмут", "Ноттингем", "Лидс", "Вулверхэмптон" ва "Кристал Пэлас" эгаллайди. Бу жамоаларнинг барчаси 20 миллиондан ортиқ пулни мухлисларга мағлубиятлари эвазига тўлаши лозим. Кучли ўнликни "Челси" якунлайди. Бу жамоа мавсум давомида 12 марта мағлубият аламини тотган. Жамоанинг мухлислари битта чиптани 55 фунтдан сотиб олган. Улар йил давомида, умумий 18 миллион фунтни чипталарга сарфлашган.

Компенсация тўловлари жадвалининг(юқоридаги расм) энг пастки қисми "Ньюкасл"дан бошланади. Эдди Хау жамоаси 4 та мағлубият қайд этган холос. Бунинг учун клуб 5 миллиондан камроқ тўласа, бўлгани. Бешликнинг қолган қисмида "Арсенал", "Манчестер Сити", "МЮ" ва "Брентфорд" жамоалари мавжуд. Улар ҳам мағлуб бўлган ўйинлари учун чипта харажатларининг 3 миллиондан 5 миллионгача қисмини қайтариб беришлари керак бӯлади.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 18:35, 27.04.2023.
Ўқилди: 2601 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.