Кириш Регистрация
18/04 18:00 Хоразм 0-0 Бунёдкор
18/04 20:15 Қизилқум 1-0 Қўқон-1912
19/04 00:00 Эспаньол - Хетафе
19/04 17:00 Райо Вальекано - Валенсия
19/04 18:00 Лечче - Комо
19/04 18:00 Шўртан - Машъал
19/04 19:00 Бухоро - Насаф
19/04 19:00 Кристал Пэлас - Борнмут
19/04 19:00 Эвертон - Манчестер Сити
19/04 19:00 Вест Хэм - Саутгемптон
19/04 19:00 Брентфорд - Брайтон
19/04 19:15 Барселона - Сельта
19/04 20:15 Нефтчи - Пахтакор
19/04 21:00 Монца - Наполи
19/04 21:30 Мальорка - Леганес
19/04 21:30 Астон Вилла - Ньюкасл
19/04 23:45 Рома - Верона
20/04 00:00 Лас-Пальмас - Атлетико
20/04 14:23 Ҳанновер-96 0-0 Штутгарт
20/04 17:00 Вальядолид - Осасуна
20/04 17:45 Андижон - Динамо
20/04 18:00 Эмполи - Венеция
20/04 18:00 ОКМК - Сўғдиёна
20/04 18:00 Фулхэм - Челси
20/04 18:00 Ман. Юнайтед - Вулверхэмптон
20/04 18:00 Ипсвич - Арсенал
20/04 19:15 Вильярреал - Реал Сосьедад
20/04 20:30 Лестер - Ливерпуль
20/04 21:00 Болонья - Интер
20/04 21:30 Севилья - Алавес
20/04 23:45 Милан - Аталанта

Давлатимиз раҳбарининг «Бунёдкор» стадиони очилиш маросимида сўзлаган нутқи

Баҳо:
+2 | -

Бугун пойтахтимизда қад ростлаган "Бунёдкор" стадиони очилишига бағишланган байрам дастури бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов нутқ сўзлади.

«Ҳурматли футбол ишқибозлари, азиз ватандошлар. Бугун биз ўзбек спорти ҳаётида, қолаверса, Ўзбекистон тарихида чуқур из қолдираётган катта воқеа — «Бунёдкор» деб ном олган янги, замонавий, гўзал ва бетакрор спорт мажмуасини ишга киритиш маросимига тўпландик. Бу унутилмас воқеанинг аҳамияти ва моҳиятига рамзий маъно ва мазмун берадиган бўлсак яна бир сана айни шу кунларда кўпгина маълумотларга биноан Ўзбек футболининг майдонга чиққанига роппа-роса юз йил тўлиши, хеч шубҳасиз барчамизга алоҳида руҳ ва хурсандчилик бағишлайди ва бугунги маросимни ҳақиқий тантана даражасига кўтаради. Шу фурсатдан фойдаланиб, ушбу маросимда қатнашаётган сиз азизларга қалбимда бўлган сўзларни айтмоқчиман. Аввало, мана шу файзли ва шукуҳли оқшомда бизлар билан, қадрли ҳамюртларим, спорт ва футбол ишқибозлари билан бирга бугунги тантанада қатнашиш мен учун, ишонинглар, жуда катта бахт».

«Бундай улуғвор ва ҳашаматли, ўзида еттита замонавий футбол майдонини, болалар ва ўсмирлар футбол мактаби, ётоқхоналар, бассейн ва бошқа бир қатор керакли объектларни мужассам этган, жами 56 гектар ерни эгаллаган бу мажмуа пойтахтимиз, азим Тошкентимизда қисқа даврда қад ростлагани ҳақиқатан ҳам барчамизга мўжизадек туюлади».

«Дунёдаги энг замонавий спорт масканларидан ҳам чиройи кам эмас, йирик халқаро турнирларни юқори савияда ўтказишга мослашган бу буюк иншоотга боқиб: «биз ким эдик, бугун ким бўлдик, мустақил бўлиб тараққиёт йўлида нималарга, қандай юксак марраларга эришдик», деган шукроналик ҳиссиёти беихтиёр қалбимизни тўлдиради, десам адашмаган бўламан».

«Ҳеч шубҳасиз, бундай гўзал, ҳар қандай юксак талабларга жавоб берадиган салобатли ва кўркам спорт мажмуасини барпо этганимиз, биз учун энг устувор, энг олий мақсад бўлмиш болаларимизни, ёшларимизни ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан соғлом авлод эттириб ўстириш, спортчиларимиз, футболчиларимизнинг жаҳон спорт майдонларида юксак марраларни эгаллашига, Ўзбекистонимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини янада юксалтиришнинг гарови сифатида албатта хизмат қилажак. Лўнда қилиб айтганда, бундай замонавий иншоотлар, Ўзбекистоннинг куч-қудратини мустаҳкамлашда, «Ўзбекистон — келажаги буюк давлат» деган шиорни амалга оширишда ишончли замин бўлажак».

«Азиз ҳамюртларим, барчамизни тилагимиз, мамлакатимизда қурилаётган бундай буюк иншоотлар кўпайсин, юртимизга ярашсин, халқимизга буюрсин. Қурувчиларимизнинг қўли дард кўрмасин. Бахтини берсин. Спортчиларимизга куч-қувват, баланд руҳ ва омад доимо ёр бўлсин. Футбол мухлислари футболчиларимизнинг чиқишларидан мамнун бўлсин ва қўллаб-қувватлашда ҳеч қачон чарчамасин. Яратган юртимизни ёмон кўзлардан ёвуз ният ва офатлардан асрасин, Ўзи мададкор бўлсин, халқимиз омон бўлсин. Ўзбекистон дунё тургунча турсин», деди Ислом Каримов.

Киритилди: 22:36, 28.09.2012.
Ўқилди: 6817 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz