Кириш Регистрация

«Актобе» бош мураббийининг истеъфоси қабул қилинмади

Баҳо:
+ | -

"Актобе" клуби ўз майдонида Пермьер-лиганинг қолдирилган учрашувида "Акжайик"ка ютқазиб қўйганидан кейин бош мураббий Владимир Муханов матбуот анжуманида клуб раҳбариятидан истеъфога чиқаришларини сўрашини айтиб ўтганди.

Маълум бўлишича, вилоят ҳокими Архимед Мухамбетов унинг аризасини қабул қилмаган ва Муханов ўз лавозимида ишлашда давом этади. Вилоят ҳокими кеча машғулот олдидан футболчилар билан учрашди.

Владимир Мухановнинг "Актобе" клуби билан шартномаси 2013 йилнинг охирига қадар тузилган. Демак, Гейнрих, Кападзе ва Бикмаев ушбу мураббий қўлостида ўйнашда давом этишади.

Таъкидлаш лозим, "Актобе" мухлислари ҳам Владимир Мухановни истеъфога чиқармасликни сўраб вилоят ҳокимига хат ёзишган.

Манба: www.fc-aktobe.kz
Киритилди: 10:25, 29.09.2012.
Ўқилди: 4729 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [5690]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3356]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2959]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2810]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2630]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2517]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2088]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [1993]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1897]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1852]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик