"Милан" ҳужумчиси Златан Ибраҳимович фаолиятини "Монца"да давом эттириши мумкин, дея хабар беради инсайдер Николо Скира.
Манба берган хабарга кўра, швед футболчиси "россонерилар" билан шартномани узайтиришни режалаштирган, аммо жамоа раҳбарияти ҳужумчининг келажаги борасида бир қарорга кела олмаяпти. Агар "Милан" Ибраҳимович билан шартномани узайтирмасликка қарор қилса, у ҳолда футболчини "Монца" қўлга киритишга ҳаракат қилади.
41 ёшли ҳужумчи жамоада 2020 йилдан буён тўп суради. У аввалроқ 2010-2012 йилларда "Милан"да ўйнаган.
Жорий мавсумда у А Серияда 4 та ўйин ўтказиб, битта гол урган.