"Барселона" Усмон Дембеленинг агенти Мусса Сиссокодан кейинги ҳафтада клуб билан учрашишни сўради, деб хабар беради Mundo Deportivo.
Каталонияликлар 2024 йилда тугайдиган шартномани узайтириш бўйича шошилинч музокаралар олиб бормоқчи.
Дембеленинг ўзи клубда жуда хурсанд ва қолишни истайди, аммо шартнома бўйича музокаралар ёзгача чўзилиши эҳтимоли бор.
Клуб июль ойида Дембеленинг шартномасидаги товон пули 50 миллион еврога тушишидан аввал вингер билан янги шартнома имзоламоқчи.
"Барса" ўтган ёзда Дембеленинг агенти Сиссоко билан муаммоларга дуч келган, аммо франциялик футболчи агентга уни манипуляция қилиш керак эмаслигини тушунтирган.