«Ливерпуль»нинг уругвайлик ҳужумчиси Луис Суарес жамоаси Брендан Рожерс қўл остида яхши натижаларга эришишини таъкидлади.
«Мавсум бошиданоқ «Арсенал», «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед» каби кучли жамоаларга қарши ўйнаш жуда оғир бўлди. Шу сабабли ўйинлардаги натижаларимиз ёмон деб айтиш мумкин. Биз ҳозир янги мураббий қўл остидамиз, бундан ташқари ўша ўйинларда бизга бироз омад етишмади. Лекин биз мураббий айтаётгандай янги услубда ўйнай олдик».
«Мен жамоадошларимга ва уларнинг шахсий қобилиятларига ишонаман, мухими шу. Агар ҳаммамиз бир-биримизга ишонсак, олдинга қадам ташлашимиз жуда осон бўлади. Айни пайтда «Ливерпуль» ўзи бўлиши керак бўлган жойда эмас, турнир жадвалининг охири бизга тўғри келмайди».
«Биз бироз омадсизликка учрадик, лекин ҳали ҳам бир-биримизга ишонамиз ва бу ишончини давом эттирамиз. Брендан Рожерс ҳар бир футболчига ўзига ишонишни ўргатмоқда. Албатта, биз учун керакли бўлган натижалар яқин орада бўлади».
«Рожерснинг ўйин қандай ўйналиши ҳақида ажойиб фалсафаси бор. Менимча, жамоадаги ҳамма футболчи унинг услубига мослашишга ҳаракат қиляпти. Биз қўлимиздан келганича ҳаракат қиляпмиз, мураббий ҳам ўз ўйинчиларига ишонмоқда. Мураббий билан биргаликда ҳаракат қилаётган эканмиз, яхши натижаларга умид қилсак бўлади», дея Суарес клубнинг расмий сайтига интервью берди.