«Арсенал»нинг собиқ ҳужумчиси Лондонни тарк этиб нима учун айнан «Манчестер Юнайтед»ни танлаганига изоҳ бериб ўтди. Ёзда голландиялик ҳужумчининг «тўпчилар» билан шартномаси якунлангач, «Манчестер Сити» ҳам Робин ван Персини ўз таркибига қўшиб олиш ниятида эди. Лекин футболчининг ўзи «қизил иблислар» таркибига таркибига ўтишни афзал билди.
«Бу ерга келганимга ҳали кўп бўлгани йўқ, лекин ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Ҳаммага раҳмат айтмоқчиман, бу ерда барча бир-бирига ёрдам беришга тайёр. «Манчестер Юнайтед» футболнинг ҳар бир элементидан завқ оладиган клуб. Бу буюк жамоа. Шу сабабли мен бу ерга келишга қарор қилдим. Бундай тўхтамга келишим кўп нарсаларга боғлиқ: «Манчестер Юнайтед» футболчилари, стадион ва мураббий. Бошқа жамоага ўтгандан сўнг мослашиш қийин бўлади. Лекин мен учун «Манчестер Юнайтед» ўзим ўйлагандай мукаммал жамоа», дея ван Перси The Times of India нашриг интервью берди.