Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

«Шўртан» энди «Локомотив»ни уч очкога ортда қолдирмоқда

Баҳо:
+ | -

Олмалиқда олий лиганинг 21-туридан ўрин олган учрашувда «Олмалиқ» «Шўртан»ни қабул қилиб имкониятни бой берди.

Шу жамоа «Бунёдкор»ни ютган «Олмалиқ»ми, демоқчисиз-а? Қўяверинг ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Буни ўзбек футболи, йўғе футбол дейишади...

Учрашувнинг 9-дақиқасидаёқ Ботир Қодирқулов меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Убайдуллаев-Таран-Убайдуллаев-Тожиев комбинациясидан сўнг жарима майдони ичида қулай вазиятда турган Ботир Қодирқулов Роман Абдуловни доғда қолдирди.

Иккинчи гол эса иккинчи бўлимда киритилди. 55-дақиқада ўнг томондан Ботир Қодирқулов бошлаб берган ҳужумни Вадим Афонин ривожлантирди ва яхши имкониятга эга бўлган Фарҳод Тожиевга тўпни етказиб берди. Фарҳод эса қийинчиликсиз «Олмалиқ» дарвозасини ишғол қилди.

84-дақиқага келиб ҳисоб йирик кўриниш олди. Виктор Клишин Игорь Таранни қулай вазиятга чиқарди. Таран бир ҳимоячини алдаб ўтиб, Роман Абдулов дарвозасини аниқ нишонга олди.

Буёғи энди бироз ғалати тус олди. Бир қаршда рақибга қаршилик қила олмаётган «Олмалиқ» барча масалар ҳал бўлиб улгурганида кетма-кет, бир дақиқа ичида иккита гол уриб ташлади. 90-дақиқа мобайнида бу ишни эплай олмаган жамоа Пиримов ва Отақўзиевларнинг кўмагида йирик ҳисобдаги мағлубиятдан қутулиб қолишди...

ЎзПФЛ. 21-тур
ОЛМАЛИҚ - ШЎРТАН 2:3 (0:1)
Голлар: Носирбек Отақўзиев (89), Зоҳир Пиримов (90) - Ботир Қодирқулов (9), Фарҳод Тожиев (55), Игор Таран (84).

ОЛМАЛИҚ: 50. Роман Абдулов, 4. Фаррух Нурлибоев, 5. Евгений Гоголь, 20. Дарко Станоевич, 6. Азамат Исроилов (9. Носир Отақўзиев, 70), 13. Олег Зотеев, 11. Зоҳир Примов, 3. Темур Айзатулов, (Суҳроб Бердиев, 34) 7. Достон Абдураҳмонов, 18. Зафар Полвонов, 14. Исроил Эргашев (Александр Востриков, 46).
ШЎРТАН: 1. Михаил Наумов, 3. Патрик Агбо, 5. Асрор Алиқулов,  9. Игорь Таран, 14. Лазиз Убайдуллаев, 15. Вадим Афонин, 17. Вячеслав Понамарёв (Обид Жўрабоев, 46), 19. Александр Мерзляков, 20. Ҳамза Каримов, 24. Ботир Қодирқулов (Виктор Клишин, 62), 25. Фарҳод Тожиев (Аббос Амонов, 72).

Огоҳлантиришлар: В. Понамарёв (6), Михали Наумов (70).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:55, 29.09.2012.
Ўқилди: 4251 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4506]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4359]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2483]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2299]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [2023]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1985]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1585]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1573]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1509]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1433]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик