Кириш Регистрация

Жорий мавсумдаги энг яхши вазият яратувчи футболчилар ўнлиги: Месси, КДБ, Сака...

Баҳо:
+ | -

"ПСЖ", "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" каби клублар футболчилари жорий мавсумда энг яхши вазият яратган ўйинчилар бўлиб турибди. Тузилган рўйхатни парижликлар юлдузи Лионель Месси бошқариб бормоқда. У бу мавсумда лига ўйинлари давомида шерикларига жами рақиблар дарвозасига 167 марта зарба беришда бевосита ёрдам берган. Шунингдек, аргентиналик афсона Франция чемпионатидаги 27 та ўйинда жами 30 та голда қатнашди (муаллиф/ассист сифатида). Унинг Килиан Мбаппе билан майдондаги ҳосил қилган боғлами, "ПСЖ"га катта фойда келтирмоқда. Биз разм солаётган статистикада Мессидан кейин Кевин Де Брюйне келади. У вазиятлар яратишда Леодан фақат битта фарқ билан орта бормоқда. Бельгияликнинг Холанд билан ҳамкорлиги, унинг жамоасига Европадаги энг йирик турнирлар ғолиблигини олиб келиши мумкин. Де Брюйне ҳозирга қадар лигада 16 та ассист муаллифига айланган эди.

Жадвалнинг кейинги вакиллари ҳам АПЛ билан боғлиқ. Кучли бешталикда яна инглиз футболидан вакиллар бор. Бруну Фернандеш ва Киран Триппьер ўз жамоаларида ўта муҳим вазифаларни бажаради. Хусусан, Фернандеш "МЮ"нинг қайтадан кучга киришида тен Хагга яқиндан ёрдам бериб келмоқда.
"Арсенал" дуэти Букайо Сака ва Мартин Эдегорлар ҳам юқоридаги номларга яқин. Уларнинг ҳар бири мавсум давомида 140 тадан зарба беришга замин яратган ҳаракатларни амалга оширган эди. Тўпчилар АПЛда 78 та гол урди. Бу эса "Манчестер Сити"дан кейинги, иккинчи энг яхши кўрсаткичдир.

Европанинг яна бир чемпионатига назар ташлаймиз. Ла-лига гиганти бўлган "Реал" ҳужумчиси Вини Жуниор рўйхатни давом эттиради. Бразилияликнинг майдондаги чаққон ҳаракатларини ҳамма билади. Шунга яраша у вазиятлар яратишда жуда ҳам фаол. Шунингдек, Винисиус Европадаги энг кўп қоида бузарликка дучор бўлган футболчидир (113 та). Айнан мана шу муаммога тўхталар экан, Карло Анчелотти ўз хавотирларини яшириб ўтирмайди: "Ҳақиқатдан ҳам рақиблар уни кўп марта тепиб йиқитишади. Ўз вақтида Марадона ва Пелега ҳам худди шундай муносабатда бўлишган. Бахтимизга Винисиус баққуват ва унинг жисмоний ҳолати фолларга қарши чидамли бўлишга имкон беради. Аммо биз ўз футболчимиз соғлиғидан хавотирдамиз. У бирга-бир вазиятларда исталган футболчидан устун туради. Аммо қоидабузарлик ҳам айнан ўшандай ҳолатларда содир бўлади".
Шундай қилиб, Винисиус Жуниорни ҳам қуйидаги рўйхатда кўриш, ажабланарли эмас. Демак, тўлиқ маълумотлар билан танишиб олинг. Биз энг яхши 10 та вакилни ўз лигаларидаги кўрсаткичларига қараб танлаб олганмиз.

1. Лионель Месси – 167 та зарбали вазият
2. Кевин Де Брюйне – 166 та зарбали вазият
3. Бруну Фернандеш – 165 та зарбали вазият
4. Винисиус Жуниор – 153 та зарбали вазият
5. Киран Триппьер – 152 та зарбали вазият
6. Реми Кабелла – 150 та зарбали вазият
7. Мартин Эдегор – 146 та зарбали вазият
8. Букайо Сака – 143 та зарбали вазият
9. Доминик Собоcлаи – 139 та зарбали вазият
10. Бранко ван ден Бомен – 137 та зарбали вазият.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 20:29, 30.04.2023.
Ўқилди: 2387 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [6047]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [4376]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [4209]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3841]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3591]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3513]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3112]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2731]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2602]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [1987]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.